Ходимлар учун KPI тизими

Ҳар бир ходимнинг натижаси балларда кўринади: ҳужжат киритилади, балл қоидаларингиз бўйича ҳисобланади, раҳбар эса бўлимлар кесимидаги аниқ манзарани кўради.

Azul KPI бошқарув панели: йиллик ва ойлик баллар, 12 ойлик динамика

KPI тизими нима?

KPI (Key Performance Indicators) — ходим ёки бўлим иш натижасини ўлчайдиган асосий кўрсаткичлар. Тўғри қурилган KPI тизимида баҳолаш шахсий фикрга эмас, аниқ натижага таянади.

Azul KPI'да натижа балл билан ўлчанади. Қайси иш неча балл олишини ташкилот ўзи белгилайди, кейин ҳисоб-китобни дастур бажаради.

KPI тизимини қандай жорий қилиш мумкин?

  1. Балл қоидаларини белгиланг

    Йўналишлар ва иш турларини киритинг, ҳар бирига балл ёзинг.

  2. Ходимларни қўшинг

    Бўлимлар ва ходимларни киритинг, KPI иштирокчиларини танланг.

  3. Ҳужжатларни киритинг

    Ҳужжат файллари билан киритилади, балл қоидага кўра автоматик ҳисобланади.

  4. Натижани кузатинг

    Ойлик ва йиллик натижалар, 12 ойлик динамика ва рейтинг тайёр бўлади.

Azul KPI нима беради?

Автоматик балл

Балл қўлда саналмайди: ҳужжат киритилиши билан ҳисобланади.

Ўз қоидаларингиз

Балл тизимини ташкилотингиз ишига қараб созлайсиз.

Ҳамижрочилар

Битта ҳужжат устида ишлаганларнинг ҳаммасига балл ёзилади.

Ижро интизоми

Вазифа муддатида бажарилгани текширилади, балл тасдиқлангандан кейин ёзилади.

Меҳнат интизоми

Ойлик кечикишлар жарима таклифи сифатида чиқади, қарорни HR қилади.

Ақлли огоҳлантиришлар

Ложувард ва Сафир тарифларида пасайиш, салбий балл ёки такрорланган ҳужжатни тизим ўзи топади.

Жонли рейтинг

Ложувард ва Сафир тарифларида кириш экранида рейтинг ва йиллик лидерлар, Феруза тарифида — давомат QR коди.

Excel ҳисоботлар

Бўлимлар ва ходимлар кесимидаги ҳисобот бир тугмада тайёр бўлади.

Excel'даги KPI'дан фарқи нимада?

Excel кичик ҳисоб учун яхши, лекин ходимлар кўпайгани сари файллар, формулалар ва версиялар чалкашиб кетади. Ой охирида жадвални йиғишнинг ўзи алоҳида ишга айланади.

Azul KPI'да маълумот битта базада туради: ҳужжатлар файллари ва баллари билан бирга сақланади, муҳим амаллар аудит журналига ёзилади, ҳар ким фақат ўзига рухсат берилган маълумотни кўради.

KPI ва давомат бир тизимда

Натижа билан бирга интизом ҳам кўринади: ким кечиккани, ким вазифани муддатида бажаргани битта тизимда туради. Ходимлар эса Telegram орқали давоматини белгилайди ва вазифаларини олади.

Ходимлар давомати дастури ҳақида

Мавзуга оид мақолалар

Кўп сўраладиган саволлар.

KPI кўрсаткичларини ўзимиз белгилай оламизми?

Ҳа. Йўналишлар, иш турлари ва балларни ташкилотингиз ўзи созлайди. Кейинроқ уларни ўзгартириш ҳам мумкин.

Балл қандай ҳисобланади?

Қўлда киритилмайди: ҳужжат тизимга киритилгач, балл сиз белгилаган қоида бўйича автоматик ҳисобланади.

Натижалар қачон янгиланади?

Балл тушиши билан: бошқарув панели шу заҳоти янгиланади, Ложувард ва Сафир тарифларида кириш экранидаги рейтинг ҳам.

Ходим ўз натижасини кўра оладими?

Ҳа. Telegram Mini App'да ходим ойлик натижаси ва рейтингдаги ўрнини кўради.

KPI тизимини жорий қилинг.

Тизимни ташкилотингиз мисолида кўрсатиб берамиз.