KPI ва давомат тизими.
Бир қарашда.

Ходимлар KPI тизими: ҳужжатлар, баллар, давомат ва вазифалар — ягона, тушунарли дастурда. Раҳбар аниқ кўради, ходим интилади, натижа ўсади.

Azul KPI бошқарув панели: йиллик ва ойлик баллар, тезкор амаллар, 12 ойлик динамика
3тил: ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус
12ойлик баллар динамикаси ва рейтинг
15 sQR код — ҳар 15 сонияда янги
1тугма — Telegram'да «Ишга келдим»

KPI ва иш жараёни учун ҳамма нарса.

Кундалик ишни тезлаштирадиган ва раҳбарга аниқ манзара берадиган воситалар.

KPI: ҳужжат ва балл тизими

Таҳлилий ҳужжат киритилади — балл автоматик ҳисобланади. Қайси ҳужжат неча балл олишини ўзингиз созлайсиз.

KPI тизими ҳақида батафсил

Ақлли огоҳлантиришлар

Ложувард ва Сафир тарифларида: пасайиш, салбий балл ёки такрорланган ҳужжатни тизимнинг ўзи топади.

Ҳужжатлар архиви

Ҳар бир ҳужжат файллари билан сақланади: филтр, қидирув ва Excel ҳисобот.

Вазифалар ва йиғилишлар

Топшириқ беринг, муддатни кузатинг, ижро интизомини баҳоланг.

Таътил, таклифлар ва сўровномалар

Таътил аризалари ва қолдиқ кунлар. Ложувард ва Сафир тарифларида ходимларнинг таклифлари ва овоз бериш ҳам — керак бўлса аноним.

Табриклар

Туғилган кунлар эслатилади, табрик Telegram'да ҳамкасбга етади. Ложувард ва Сафир тарифларида — кириш экранида ҳам.

Ҳисоботлар

Бўлимлар ва ходимлар кесимида Excel ҳисоботлар — бир тугмада.

Тезкор тугмалар

Ctrl+K — ҳар қандай ходим ёки ҳужжатни топинг. Alt+1…9 — бўлимлар орасида бир зумда.

Ҳар бир экран — аниқ ва равон.

Ёруғ ва қоронғи мавзу, тезкор тугмалар ва бир зумда қидирув.

01

Бошқарув панели

Йиллик ва ойлик натижалар, 12 ойлик динамика ва тезкор амаллар битта саҳифада.

02

Ходимлар

Бўлимлар кесимида кадрлар, KPI иштирокчилари ва ҳар бирининг йиллик натижаси.

03

Ходим профили

Ойлик баллар графиги, топширилган ҳужжатлар ва лавозим тарихи.

04

Ҳужжатлар

Юзлаб ҳужжат орасидан кераклисини сонияларда топинг ва Excel'га чиқаринг.

Қоронғи мавзудаги бошқарув панели Ходимлар рўйхати бўлимлар кесимида Ходим профили: ойлик баллар графиги Ҳужжатлар архиви

Эшик олдидаги экран.
Жонли рейтинг.

Ложувард ва Сафир тарифларида катта экранда ходимлар рейтинги, йиллик лидерлар, ҳужжатлар статистикаси ва табриклар; янги балл тушиши билан рейтинг анимация билан янгиланади. Феруза тарифида экранда давомат учун QR код туради.

Монитор: ходимлар рейтинги, йиллик лидерлар, ҳужжатлар статистикаси
  • Жонли янгиланиш
  • Давомат учун QR код
  • Киоск режими
  • Ёруғ ва қоронғи мавзу

Ишга келдим.
Бир тугмада.

Telegram Mini App орқали ходим QR кодни сканерлайди — давомат қайд этилади. Вазифалар ва таътил аризаси ҳам шу ерда, Ложувард ва Сафир тарифларида — таклифлар ва сўровномалар ҳам.

  • Алоҳида илова ўрнатиш шарт эмас
  • QR код ёки GPS орқали тасдиқ
  • Эслатмалар, вазифалар ва табриклар

Хавфсизлик — стандарт сифатида.

Маълумотларингиз ҳимояси учун бир неча қатлам.

PIN-код ва авто-қулф

Ҳар бир компьютер ўз PIN-коди билан. Ишлатилмаса, илова ўзи қулфланади.

Фаол сеанслар назорати

Қайси қурилмалардан кирилганини кўринг. Янги қурилма 7 кун давомида бошқа сеансларни чиқара олмайди.

Роллар ва ҳуқуқлар

Админ, директор, HR, модератор — ҳар ким фақат ўзига керакли маълумотни кўради.

Аудит журнали

Ҳар бир муҳим амал — ким, қачон ва нима қилгани ёзиб борилади.

Шифрланган алоқа

Барча маълумотлар HTTPS орқали узатилади, пароллар хешланган ҳолда сақланади.

Захира нусхалар

Маълумотлар базаси ҳар куни серверда автоматик захираланади.

Ҳар бир жамоага —
ўз тарифи.

Тарифлар учта мовий тош номи билан аталган: феруза, ложувард ва сафир. «Azul» сўзининг ўзи ҳам «ложувард»дан келиб чиққан.

Феруза

Кичик жамоалар учун · 50 тагача ходим

18 000сўм / ходим / ой

ҳар ой тўланадийилига бир марта тўланади

Бошлаш
  • KPI балл тизими ва рейтинг
  • Ҳужжатлар архиви ва Excel ҳисоботлар
  • Telegram орқали давомат: QR ва GPS
  • Вазифалар, йиғилишлар ва таътил
  • Telegram'да эслатмалар
  • Киришдаги QR экран (киоск)
Кўпчилик танлови

Ложувард

Ўсиб бораётган ташкилотлар учун · ходимлар сони чекланмаган

25 000сўм / ходим / ой

ҳар ой тўланадийилига бир марта тўланади

Тақдимот сўраш
  • Ферузадаги ҳаммаси, ва:
  • Кириш экранида жонли рейтинг ва табриклар
  • Қурилма назорати: ким компьютердан ёки янги телефондан белгилади
  • Таклифлар ва сўровномалар, керак бўлса аноним
  • Ақлли огоҳлантиришлар
  • Тезкор ёрдам

Сафир

Йирик ва давлат ташкилотлари учун

Келишувташкилотингизга қараб
Боғланиш
  • Ложуварддаги ҳаммаси, ва:
  • Филиаллар: алоҳида ҳисоблар, иш тартиби ва офислар
  • Ўз серверингизга ўрнатиш
  • Филиаллар бўйича рейтинг ва ҳисоботлар
  • Ходимларни ўқитиш
  • Шахсий менежер
Ҳар бир тарифда:Ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус тилиБепул янгиланишлар — бир тугма биланБазанинг ҳар кунги захирасиҲимояланган алоқа

Ҳисоблаб кўринг

Ферузасўм / ойсўм / йил
Ложувардсўм / ойсўм / йил
СафирАлоҳида таклиф

Нархлар сўмда, бир ходим учун. Йиллик тўловда 20% тежайсиз.

Кўп сўраладиган саволлар.

KPI тизими нима?

KPI — ходим ёки бўлим иш натижасини ўлчайдиган кўрсаткичлар. Azul KPI'да ходим топширган ҳар бир ҳужжат сиз белгилаган қоидалар бўйича балл олади, натижалар эса бўлим ва ой кесимида кўринади.

Azul KPI кимлар учун?

Ходимлар ишини балл, давомат ва вазифалар орқали кузатмоқчи бўлган ташкилот ва корхоналар учун: раҳбар, HR бўлими ва ходимларнинг ўзи.

Ходимлар давомати қандай қайд этилади?

Ходим Telegram Mini App орқали QR кодни сканерлайди ёки GPS билан тасдиқлайди. QR код ҳар 15 сонияда алмашади, кечикишлар ва ойлик ҳисобот автоматик тузилади.

Ходимларга алоҳида илова ўрнатиш керакми?

Давомат, вазифалар ва таътил аризаси учун йўқ: буларнинг ҳаммаси Telegram ичида ишлайди (Ложувард ва Сафир тарифларида таклифлар ва сўровномалар ҳам). Бошқарув ва ҳужжатлар учун Windows иловаси бор.

Дастур қайси тилларда ишлайди?

Ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус тилларида. Telegram хабарлари ҳам ходим танлаган тилда келади.

Қайси компьютерларда ишлайди?

Илова Windows 10 ва 11 (64-bit) учун. Telegram қисми эса Telegram ўрнатилган телефонларда ишлайди.

Нархи қанча?

Феруза — бир ходим учун ойига 18 000 сўм (50 тагача ходим), Ложувард — 25 000 сўм, Сафир — келишув асосида. Йиллик тўловда 20% арзон. Батафсил — «Нархлар» бўлимида.

Azul KPI'ни юклаб олинг.

Windows учун ўрнатувчи — бир босишда ўрнатилади, администратор ҳуқуқи керак эмас. Сўнг администратор берган логин ва парол билан киринг.

Windows учун юклаб олиш

2.2.0 · Windows 10 / 11 · 64-bit

Windows «компьютерингизни ҳимоя қилди» деса

Дастур ҳали Microsoft'га таниш эмас, шунинг учун Windows биринчи ўрнатишда бир марта сўрайди. Икки босиш кифоя:

  1. 1«Батафсил» ҳаволасини босинг (Подробнее · More info)

  2. 2«Барибир ишга тушириш» тугмасини босинг (Выполнить в любом случае · Run anyway)

Бу фақат биринчи ўрнатишда чиқади. Ўрнатиш бир босишда бўлади, администратор ҳуқуқи керак эмас; янги версия чиққанда илова хабар беради ва у бир тугма билан ўрнатилади.

Биз билан боғланинг.

Савол, таклиф ёки тақдимот учун — ёзинг ёки қўнғироқ қилинг.