Ходимлар давомати дастури

Қоғоз журнал ва қўлда тўлдириладиган жадвал ўрнига: ходим Telegram'да бир тугма босади, кечикиш ва ойлик ҳисобот эса ўзи тузилади.

Кириш монитори: ходимлар рейтинги ва давомат учун QR код

Давомат дастури нима учун керак?

Қўлда юритиладиган давомат кўп вақт олади: ким қачон келгани ёзилади, кечикишлар саналади, ой охирида жадвал қайта текширилади. Хатолар ҳам шу ерда чиқади.

Azul KPI бу ишни автоматлаштиради. Ходим келганини ўзи белгилайди, тизим иш тартибига қараб кечикишни ҳисоблайди, HR эса тайёр натижани кўради.

Давомат қандай ишлайди?

  1. Ходим Telegram'ни очади

    Алоҳида илова ўрнатилмайди: давомат Telegram Mini App ичида ишлайди.

  2. Келганини тасдиқлайди

    Кириш мониторидаги QR кодни сканерлайди ёки, рухсат берилган бўлса, офис ҳудудида GPS орқали тасдиқлайди.

  3. Тизим ҳисоблайди

    Келган вақт ёзилади, кечикиш эса сиз белгилаган иш тартиби бўйича ҳисобланади.

  4. HR натижани кўради

    Бугунги ҳолат, ойлик жадвал ва сўровлар битта бўлимда туради.

Нималар ҳисобга олинади?

Иш тартиби

Иш бошланиши ва тугаши, иш кунлари ва рухсат этилган кечикиш дақиқалари ўзингиз белгилайсиз.

Кечикишлар

Ҳар бир кечикиш ва ойлик жами соат автоматик саналади.

Байрамлар

Байрам ва кўчирилган иш кунлари календарга киритилади.

Таътил ва сабабли кунлар

Тасдиқланган таътил, касаллик ва хизмат сафари келмаган кун бўлиб ҳисобланмайди.

Қўшимча иш

Дам олиш кунлари келганларни алоҳида кўрасиз. Бу имкониятни ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

Тузатиш сўровлари

Ходим белгилашни унутса, сўров юборади. HR тасдиқласа, давомат тўғриланади.

Назоратчилар

Тайинланган назоратчи ўзига берилган ходимларнинг келиб-кетишини Telegram'да кўради.

Эслатмалар

Ходимга келишни белгилаш ҳақида Telegram'да эслатма боради, хабарлар ўзи танлаган тилда келади.

QR код ёки GPS: қайси бири мос келади?

QR код кириш мониторида кўрсатилади ва ҳар 15 сонияда алмашади. Бу офисга келадиган жамоалар учун асосий усул.

GPS кириш монитори йўқ жойларда қулай: ходим офис радиусида бўлса, тасдиқ қабул қилинади. GPS'ни телефонда сохталаштириш мумкинлиги учун уни созламаларда ўчириб қўйса бўлади. HR ҳар бир ёзувда тасдиқ усулини кўриб туради.

Давомат ва KPI бир тизимда

Ойлик кечикиш соатлари "Меҳнат интизоми" бўйича жарима таклифи сифатида чиқади. Балл фақат HR тасдиқлагандан кейин ёзилади, шунинг учун қарор одамда қолади.

Ходимлар KPI тизими ҳақида

Мавзуга оид мақолалар

Кўп сўраладиган саволлар.

Бошқа одам ходим ўрнига белгилай оладими?

Белги ходимнинг Telegram аккаунтига боғланган, QR код эса ҳар 15 сонияда алмашади. Ҳар бир ёзувда тасдиқ усули кўринади, шубҳали ҳолатда HR огоҳлантириш белгисини кўради. Мутлақ кафолат йўқ, шунинг учун қарорни HR қилади.

Кечикиш қандай ҳисобланади?

Иш бошланиши ва рухсат этилган кечикишни сиз белгилайсиз. Масалан, 09:00 ва 15 дақиқа бўлса, 09:15 гача келган ходим кечиккан ҳисобланмайди, 09:16 да келган ходимга эса 16 дақиқа ёзилади.

Ходим кетишини ҳам белгилаши керакми?

Кетиш ихтиёрий ва QR ёки GPS сўрамайди. Белгиланмаса, кун иш тугаш вақти билан ёпилади.

Телефонда нима керак бўлади?

Фақат Telegram ва интернет. Ходим телефон рақами билан ботга киради, бошқа дастур ўрнатилмайди.

Давоматни автоматлаштиринг.

Тизимни ташкилотингиз мисолида кўрсатиб берамиз.