Azul KPI ҳақида

Azul KPI — Тошкентдаги Azul компаниясининг дастури. У ходимлар KPI'и, давомати ва вазифаларини битта тизимда юритиш учун мўлжалланган.

Azul KPI: бўлимлар кесимида ходимлар рўйхати ва йиллик натижалар

Қисқача

Раҳбар ва HR бўлими Windows иловасида ишлайди: ҳужжатлар киритилади, балл қоидалар бўйича автоматик ҳисобланади, натижалар бўлимлар ва ойлар кесимида кўринади.

Ходимлар алоҳида дастур ўрнатмайди. Давоматни белгилаш, вазифа олиш ва таътил аризаси Telegram Mini App орқали ишлайди, Ложувард ва Сафир тарифларида таклифлар ва сўровномалар ҳам.

Асосий маълумотлар

Кимлар учун

Ходимлар ишини балл, давомат ва вазифалар орқали кузатмоқчи бўлган ташкилот ва корхоналар: раҳбар, HR бўлими ва ходимларнинг ўзи.

Платформа

Бошқарув учун Windows 10 ва 11 (64-bit) иловаси. Ходимлар учун Telegram Mini App, яъни Telegram ўрнатилган ҳар қандай телефон.

Тиллар

Ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус. Telegram хабарлари ходим танлаган тилда келади.

KPI

Ҳар бир ҳужжат ёки иш тури учун баллни ташкилот ўзи белгилайди. Балл автоматик ҳисобланади, рейтинг ва 12 ойлик динамика тайёр бўлади.

Давомат

Киришдаги экранда ҳар 15 сонияда алмашадиган QR код ёки GPS орқали тасдиқ. Кечикиш ва ойлик ҳисобот автоматик тузилади.

Вазифалар ва бошқалар

Топшириқлар ва ижро интизоми, йиғилишлар, таътил аризалари, туғилган кун табриклари; Ложувард ва Сафир тарифларида таклифлар ва сўровномалар ҳам.

Ҳисоботлар

Бўлимлар ва ходимлар кесимидаги ҳисоботлар Excel'га бир тугмада чиқарилади.

Хавфсизлик

Роллар ва ҳуқуқлар, PIN-код ва авто-қулф, аудит журнали, HTTPS орқали алоқа ва маълумотлар базасининг ҳар кунги автоматик захираси.

Ўзбекистондаги ташкилотлар учун нимаси қулай?

Интерфейс ўзбек тилида, лотин ва кирилл ёзувида, ҳамда рус тилида ишлайди, шунинг учун ҳар бир ходим ўзига қулай тилни танлайди.

Ходимлар билан алоқа кўпчилик ҳар куни ишлатадиган Telegram орқали бўлади. Байрамлар ва кўчирилган иш кунлари давомат календарига киритилади.

Жамоа Тошкентда жойлашган: савол ва тақдимот учун телефон ёки Telegram орқали боғланиш мумкин.

Қандай бошланади?

  1. Тақдимот

    Биз билан боғланасиз, тизимни ташкилотингиз мисолида кўрсатамиз ва мос тарифни танлаймиз.

  2. Созлаш

    Бўлимлар, ходимлар, балл қоидалари ва иш тартиби киритилади.

  3. Иловани ўрнатиш

    Windows иловаси бир босишда ўрнатилади, администратор ҳуқуқи керак эмас.

  4. Ходимларни улаш

    Ходимлар Telegram ботга телефон рақами билан киради ва давоматни белгилай бошлайди.

KPI дастурини танлашда нимага қараш керак?

Ходимлар қайси тилда ишлайди, давомат қандай тасдиқланади, балл қоидаларини ўзингиз ўзгартира оласизми, ҳар ким фақат ўзига рухсат берилган маълумотни кўрадими, ходим ўз натижасини кўра оладими ва ҳисоботлар Excel'га чиқадими. Шу саволларга жавоб дастурнинг сизга мос-мос эмаслигини тез кўрсатади.

KPI нима ва қандай ҳисобланади

Кўп сўраладиган саволлар.

Azul KPI нима?

Ходимлар KPI'и, давомати ва вазифаларини битта тизимда юритиш дастури. Бошқарув Windows иловасида, ходимлар қисми эса Telegram Mini App'да ишлайди.

Ходимларга компьютер керакми?

Йўқ. Давомат, вазифалар ва таътил аризаси учун телефонда Telegram етарли, Ложувард ва Сафир тарифларида таклифлар учун ҳам. Windows иловаси раҳбар, HR ва ҳужжат киритувчилар учун.

Қайси тилларда ишлайди?

Ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус тилларида.

Нархи қанча?

Феруза — бир ходим учун ойига 18 000 сўм (50 тагача ходим), Ложувард — 25 000 сўм, Сафир — келишув асосида. Йиллик тўловда 20% арзон. Тақдимот учун: +998 33 123 33 77 ёки Telegram'да @AZUL_ON.

Тизимни кўриб чиқинг.

Azul KPI'ни ташкилотингиз мисолида кўрсатиб берамиз.